Forbes рейтинги: “Рунет”нинг энг қиммат 20 компанияси

0
166

Россия интернет компанияларининг экотизимларга айлантирилиши ва соҳа консолидацияси Forbes рейтингида қатор ўзгаришларни юзага келтирди. Баъзи компанияларнинг рейтингдаги позицияси ўтган йилга нисбатан пасайган, баъзилари эса умуман чиқиб кетган. Бу тадқиқот методологиясининг ўзгариши билан боғлиқ: Forbes бу йил Россия бозоридаги венчур фондлар ва консалтинг компаниялар экспертизасига асосланди.

1. «Яндекс»

2018 йилда «Яндекс» экотизимига «Яндекс.Облако», «Яндекс.Диалоги», «Яндекс.Плюс» ва «Яндекс.Драйв» сервислари қўшилди. 2018 йилнинг февралида «Яндекс.Такси» ва Россия ҳамда беш қўшни мамлакатдаги Uber’нинг бирлашишига доир битим ёпилди. «Яндекс»нинг 3,8 миллиард долларлик янги компаниядаги улуши  59,3 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, «Яндекс» компанияси «Едадил» чегирмалар агрегатори ва «Партия еды» озиқ-овқат етказиб бериш сервисининг 83,3 фоизини харид қилди.

2. Mail.ru Group

Mail.ru Group «Яндекс» билан онлайн-бизнес диверсификациясида рақобатлашишда давом этмоқда. 2018 йил бошида у 100 миллион долларга ESforce киберспорт холдингини харид қилди, апрель ойида эса дори воситалари буюртма қилинувчи «Все аптеки» онлайн-сервисини ишга туширди. 2018 йил кузида гуруҳ «Ситимобил» онлайн-такси сервиси акцияларининг 18 фоизини қўлга киритди ва Хитойнинг Alibaba интернет гиганти билан AliExpress Russia онлайн-ретейлерини яратишга келишди.

3. Avito

Россиядаги энг йирик бепул эълонлар сайтига швециялик Йонас Кордландер ва Филип Энгельберт томонидан асос солинган. Сервис асосан эълонлар тарғиботи бўйича хизматларга таяниб пул ишлаган. 2018 йилда унинг фойдаланувчилари сони ойига 32 миллиондан 35 миллион кишигача ошди. 2019 йилнинг январида Naspers фонди компания акцияларининг 29,1 фоизини 1,16 миллиард долларга сотиб олди ва ўз улушини 99,6 фоизга етказди. Шу тариқа сервис 3,85 миллиард долларга баҳоланди.

4. Wildberries

2000-йиллар бошида асос солинган Wildberries компанияси каталоглар бўйича кийим-кечак сотишдан бошлаган. Бугунга келиб у йиллик даромади йилдан йилга ўсиб бораётган энг йирик интернет-ритейлер ҳисобланади. Бакальчук жуфтлиги бир куни Forbes журналига суперлойиҳа ташкил қилишларини хаёлларига ҳам келтирмаганликларини айтишди. Шундай бўлса-да, 2018 йил якунлари бўйича уларнинг компанияси даромади 100 миллиард рублдан, капитализация баҳоси эса – 1 миллиард доллардан ошди.

5. Ozon Group

2018 йилнинг мартида “МТС” Ozon онлайн-ретейлерига 1,15 миллиард рубль инвестиция киритди ва ўзининг ундаги улушини 11,2 фоиздан 13,7 фоизга оширди. Кейинроқ телеком-гигант ўз улушини 16,66 фоизга олиб чиқди, битим суммаси ошкор этилмади. Ozon жалб қилинган маблағларни инфратузилма ривожи ва янги лойиҳаларга йўналтирмоқда. 2018 йилда у фармацевтик фаолият учун лицензия олди ва дори воситаларини белгиланган манзилга етказиб бера бошлади.

6. HeadHunter

HeadHunter Россия ва МДҲ мамлакатларида иш излашга доир сайтлар орасида етакчи позицияларни эгаллайди. 2017 йилда сервис 2018 йилда NASDAQ биржасида IPO’га чиқиш режаси ҳақида эълон қилди. У инвесторлардан 250 миллион доллар жалб қилишни мўлжаллаган, бу эса компаниянинг 500 миллион долларга баҳоланишига сабаб бўлади. Охир-оқибат, битим АҚШнинг 2018 йил апрелида қабул қилинган қатъий санкциялари сабаб имзоланмади.

7. «Ситилинк»

«Ситилинк» — Forbes рўйхатидаги электрон савдога ихтисослашган ягона онлайн-ретейлер. Компания ўзининг офлайн фаолиятини фаол ошириб бормоқда: бир йилда унинг дўконлари сони 44 тадан 80 тага ошди. Ретейлернинг буюртма берувчи ва қабул қилувчи 470 та «Ситилинк-мини» пункти бор. 2019 йил охирига бориб компания ўз дўконлари сонини – 200 тага, етказиб бериш пунктларини эса 600 тага етказишни режалаштирмоқда.

8. «2ГИС»

1999 йилда новосибирлик ишбилармон Александр Сисоев шаҳар харитасини маълумотнома (справочник) билан бирлаштириш ташаббусини билдирди. Бугунга келиб тўққиз мамлакатнинг 370 шаҳридаги 45 миллион киши мазкур сервисдан фойдаланади. 2018 йилда Американинг Apple компанияси «2ГИС» маълумотларини «Карты» стандарт иловасига киритди. «2ГИС» сервисида хариталардан ташқари шунингдек турли мамлакатлар бўйича 60 га яқин бепул қўлланмалар тақдим этилган.

9. Lamoda

Сўнгги йилларда Lamoda кийим-кечак ва пойфабзал онлайн-ретейлери b2b йўналишини фаол ривожлантирмоқда. Ҳамкор дўконлар компания логистикаси ва инфратузилмасидан фойдаланиш имконини берди. Ҳозирда Lamoda шу модель бўйича 20 йирик бренд билан ҳамкорлик қилмоқда. 2019 йилда Lamoda деярли 1000 кв. м майдонда ўзининг биринчи офлайн-дўконини очишни режалаштирмоқда.

10. ivi

2018 йилда Россиянинг энг йирик ivi онлайн-кинотеатри бир ярим баравардан кўпроққа ўсди. Унинг тузилмасидаги пуллик модель рекламани ортда қолдириб, асосийга айланди. Сервис асосчиси Олег Тумановнинг сўзларига кўра, ivi ўсиш суръатларини сақлаб қолса, 2020 йилга бориб NASDAQ биржасида IPO’га чиқиши мумкин. Яқинда сервисдан АҚШ, Канада ва Буюк Британияда Roku телевизори учун приставкаларда фойдаланиш имкони пайдо бўлди.

11. Aviasales

Авиачипталарни излаш ва брон қилишга мўлжалланган Aviasales сервиси Пхукетдаги штаб квартираси билан Go Travel Un Limited тузилмасига тегишли. 2018 йилда унинг аудиторияси ойига 10 миллион ноёб фойдаланувчидан 12 миллионга етди. 2018 йил бошида компания Қозоғистон бозорига чиқди ва у ерда aviasales.kz сайти ишга тушди, июлда эса Avito билан ҳамкорликда чипталар ва турлар излашга мўлжалланган avitotravel.ru портали ишга туширилди.

12. Profi.Ru

Сервис ғояси “МФТИ” аспиранти бўлиш баробарида репетиторлик билан шуғулланган ва 2006 йилда «Ваш репетитор» сайтини яратган Сергей Кузнецовга тегишли. Кейинроқ Егор Руди унга қўшилди, улар бир неча лойиҳани битта — Profi.ru’да бирлаштиришди. Сервис комиссияда ҳар бир кўрсатилган хизматдан пул ишлайди. 2018 йилда Profi.ru орқали 2,8 миллион буюртма амалга оширилган.

13. ОнлайнТрейд.Ру

«ОнлайнТрейд.ру» интернет дўкони 30 тоифа товарларни сотади, электроника, маиший техника, фармацевтик ва косметик воситалар, мебель, кийим-кечак ва ҳатто озиқ-овқатлар шулар жумласидандир. Унинг тармоғи 390 товар етказиб бериш пунктидан иборат бўлиб, Россиянинг 102 шаҳрида фаолият юритади. Ретейлер кунига 16 мингдан ортиқ буюртма устида ишлайди. 2018 йилда у Химкада 23 минг кв. м майдонда транспорт-логистик комплексини ишга туширди.

14. Skyeng

Инглиз тили таълимига асосланган Skyeng онлайн мактаби шиддат билан ривожланмоқда: 2018 йилда сайтда рўйхатдан ўтган ўқитувчилар сони – 2200 нафардан 5440 нафарга, ўқувчилар сони эса 19 500 дан 52 500 тагача ошди. Компания даромади 2017 йилга нисбатан икки бараварга ўсди. 2018 йилнинг январида Skyeng Baring Vostok инвестицион фондидан маблағ жалб қилди, битим якунларига кўра, стартап тахминан 100 миллион долларга баҳоланди.

15. 1С-Битрикс

Компания Сергей Рижиков («Битрикс») ва Борис Нуралиевнинг («1С») қўшма корхонаси сифатида иш бошлади. У сайтлар ва онлайн-лойиҳаларни бошқариш тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Дастлаб асосий даромад веб-студияларга лицензияларни сотиш ортидан келди, бироқ ҳозир унинг катта қисмини CRM ва Россия ҳамда бутун дунё бўйлаб бизнесни бошқариш сервисини ишлаб чиқарувчи «Битрикс24» таъминламоқда.

16. TalentTech

Алексей Мордашовнинг «Севергрупп» инвестицион компания бўлинмасидан ташкил топган технологик компания. 2017 йилдан таълим ва иш билан таъминлаш соҳасидаги бир неча лойиҳани бирлаштиради: «Нетология», «Фоксфорд», «Ремонтник.ру», FL.ru, Potok, JungleJobs. Гуруҳнинг энг йирик лойиҳаси — «Нетология-групп», у 2017 йилда тузилма таркибига кирган ва йиллик даромаднинг 80 фоизга яқинини таъминлайди.

17. ЦИАН Групп

Беш йилда cian.ru кўчмас мулк ижараси ва сотуви бўйича жуда машҳур сервисга айланди. Айни дамда унинг аудиторияси ойига 12 миллион кишидае ошади. 2018 йилда ЦИАН банклардан ипотека олишни қўлловчи сервисни ишга туширгани ҳақида эълон қилди: харидор анкетани онлайн тўлдиради, муносиб таклифни танлайди, банкка ҳужжатлар сканини йўллайди ва розилик ёки рад жавобини олади.

18. B2B-Center

B2B-Center йирик компанияларга мураккаб хизматлар учун пудратчиларни танлаш ва қимматбаҳо саноат ускуналарини излашда ёрдам беради. 16 йилда майдондан 16,1 триллион рубллик 1,1 миллиондан зиёд савдо амалга ошган. 2019 йилнинг январида B2B-Center ўрта бизнес учун B2B-Start майдонини ишга туширди. Рўйхатдан ўтган ҳар қандай компания трендерларда иштирок этиши мумкин, электрон имзо талаб этилмайди.

19. Superjob

Superjob портали «Триумвират Девелопмент» сайтлар ишлаб чиқарувчисига эгалик қилган Алексей Захаров томонидан ишга туширилган. 19 йил ичида сервис муассислари ўзгармади. Компаниянинг «Профориентация» номли нотижорат йўналиши бор: Superjob экспертлари олий таълим муассасаларида карьерани қандай қуриш ҳақидаги маърузалар билан чиқишмоқда. Forbes баҳоларига кўра, Superjob иш излашга мўлжалланган онлайн-сервислар бозорининг 20 фоиздан зиёд улушини эгаллайди.

20. YouDo

YouDo сервиси турли ишларнинг буюртмачи ва ижрочиларини бирлаштиради: курьерлик хизматлари ва юк ташиш, таъмирлаш, тозалаш, компьютер бўйича ёрдам ва ҳ.к. Сайтда 4 миллиондан ортиқ вазифалар белгиланган бўлиб, 1 миллионга яқин ижроси рўйхатдан ўтказилган, хизматлар ҳақидаги маълумот учун ижрочилар томонидан тўлов киритилади. 2018 йилда МТС сервиснинг 13,7 фоиз акциясини 12 миллион долларга харид қилди. Бундан аввал эса Sistema VC венчур фонди лойиҳага пул киритган.