Ким Чен Ин Трамп билан учрашувга жўнаб кетди

0
294

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян темир йўл вокзалидан Ханойга ўз зирҳли поездида АҚШ президенти Дональд Трамп билан режалаштирилаётган учрашув учун жўнаб кетди. Бу ҳақда ТАСС ўз номини ошкор қилмаган дипломатик манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу маҳаллий вақт билан соат 17:00 (Тошкент вақти билан 13:00)да содир бўлган.

«Кутилишича, КХДР етакчиси Вьетнам пойтахтигача бўлган барча йўлни Хитой орқали транзит билан темир йўлдан амалга оширади», – дея қўшимча қилиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампни Вьетнамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув вақтида Америка махфий хизматининг 200дан ортиқ ходими қўриқлаши хабар қилинганди.

Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви 27-28 февраль кунлари Вьетнамнинг Ханой шаҳрида бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, тадбир Ханой марказидаги ҳукумат меҳмон уйида ўтказилиши керак.