KIA Rio Россияда энг кенг тарқалган хорижий автомобилга айланди. Daewoo Nexia нечанчи ўринда?

0
645

«АВТОСТАТ» таҳлилий агентлиги экспертлари хабарига кўра, 2019 йил 1 январь ҳолатига Россияда 27 миллион дона енгил автомобиллар мавжуд. Агентлик уларнинг рейтингини тузиб чиқди.

Энг кенг тарқалган хорижий автомобилга KIA Rio айланди – мамлакатда ушбу моделнинг 752 минг донаси мавжуд. Иккинчи ўрин ҳам Жанубий Корея моделида – Hyundai Solaris (739,2 минг дона). Ўз навбатида, собиқ етакчи – Ford Focus – учинчи ўринга тушиб кетди. Унинг натижаси 737,2 минг дона рўйхатдан ўтган автомобилга тенг.

Рейтингнинг тўртинчи позицияси Toyota Corolla’га (697,3 минг дона) тегишли, у Россияда 2017 йилга қадар энг кўп сотилган хорижий автомобиль эди. Кучли бешликка Renault Logan (670,9 минг дона) якун ясаб берди. Улардан ташқари, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра топ-10да қуйидаги енгил автомобиллар бор: Chevrolet Niva (613,6 минг дона), Volkswagen Polo (464,3 минг дона), Toyota Camry (424,6 минг дона), Daewoo Nexia (422 минг дона) ва Skoda Octavia (394,5 минг дона).