3 та камерали Galaxy S10, S10 Plus ва 6 та камерали Galaxy Fold: Samsung янги смартфонларни тақдим этди

0
661

Samsung Galaxy Fold букилувчан дисплейга эга смартфонни тақдим этди. Буклама ўртада жойлаштирилган ва қурилмани айлантириб, планшет кўринишига келтириш имконини беради.

Қурилмада 1536-2152 пиксель кенгликка эга бўлган 7,3-дюймли экран бор, уни 840-1960 пиксель кенгликдаги 4,6 дюймга тушириш мумкин. Бу ҳолда, қурилма оддий смартфонга ўхшаб кетади ва чўнтакка мос келади.

Фото: Samsung

Қурилма 6та камера билан жиҳозланган: орқа панелда учта, иккитаси ички қисмда, яна бири олд томонда. Асосийлари 12 ва 16 МП кенгликда, учта сенсордан иккитаси кенг бурчак остида суратга туширади. Иккита фронтал камера мос равишда 8 ҳамда 10 мегапиксель кенгликка эга, яна бир селфи-камера 10 МП.да суратга олади.

Фото: Samsung

Galaxy Fold’да 7 нанометрли процессор, 12 гигабайт оператив хотира ва 512 гигабайт «тез» ички хотирадан фойдаланилади. Смартфон иккита батарея билан жиҳозланган, улар гўёки ажралиб туради, бироқ тизим ичида 4380 мА•с.га битта батарея каби бирлашган. Очиқ режимда Galaxy Fold бир вақтнинг ўзида учта илова билан ишлашга имкон беради.

Фото: Samsung

Galaxy Fold 26 апрель куни сотувга 2 минг долларлик нарх билан чиқади. Смартфон 5G ва LTE-версияларда бўлади ҳамда тўрт рангда тақдим этилади: «Кул ранг космос», «Қора космос», «Марсианча яшил» ва «Юлдузли кўк».

Шунингдек, Samsung Galaxy S10 ва S10 Plus янги смартфонларни тақдим этди, уларнинг ўзига хос жиҳатига селфи-камера учун «тешик»даги «ёл»нинг алмаштирилиши айланди. Қурилмалар HDR’ли AMOLED-экранлар ҳамда камераларнинг уч карра тизимига эга бўлди.

S10 ва S10 Plus Quad HD+ кенглиги ҳамда томонлар нисбатан 19-9 бўлган 6,1 ва 6,4 дюймга эга дисплейлар билан жиҳозланган. Смартфонга учта орқа камера киритилган: 77 даражалик кўринишдаги 12 Мп, 45 даражалик кўринишга эга телефото-объектив ҳамда 123 даражалик 16 Мп кўринишли ультра-кенг линза. Бундан ташқари, S10’нинг олд томонида 10 Мп.лик селфи-камера мавжуд, S10 Plus’да эса чуқурликни аниқлаш учун 8 мегапикселли камера бор.

Фото: Samsung

Қурилмаларда камеранинг янги хусусиятлари бор. Масалан, қурилмалар 30та турли муҳитни аниқлаб олиши ва уларга камера созламаларини ўзи оптималлаштириши мумкин, «Shot Suggestion» функцияси яхши чиқмаган суратларни тузатишга имкон беради. S10 ва S10 Plus 4Кдаги орқа ҳамда селфи-камералар ёзувини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, HDR10+ шаклига эга.

Ҳар икки қурилма Snapdragon 855 (АҚШ бозорига) ёки Exynos’да (бошқа давлатларга) ишлайди, 8 ёки 12 гигабайт оператив хотира ҳамда microSD слотли 512 Гб (S10) ва 1 Тб (S10 Plus) ўрнатилган хотирага эга. S10 3400 мА•с.лик, S10 Plus эса 4100 мА•с.лик аккумулятор билан жиҳозланди.

Қурилмалар сўнгги стандартдаги Wi-Fi 6, Bluetooth 5.0, LTE ва «тез» симсиз қувватлантиришни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, 3.5 мм.лик разъём билан жиҳозланган. Бундан ташқари, уларнинг ўзи заряд станцияси бўлиши ҳамда орқа панель орқали энергия «беришлари» мумкин.

Фото: AP

Қурилмалар 2019 йил 8 мартда сотувга чиқади, аммо уларга 21 февралдан буюртма бериш мумкин. S10’нинг минимал версияси 900 долларга, S10 Plus эса 1000 долларга тушади.