Уоррен Баффет компанияси бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди

0
217

Дунёнинг 3-рақамли энг бой инсони, сармоячи Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси энг йирик холдингларидан бири – Kraft Heinz акциялари кескин арзонлашиб кетгандан кейин 4,3 млрд доллар йўқотди. Холдинг акцияларининг қадрсизланишига дивидендларнинг камайиши ва ҳукуматнинг унга нисбатан олиб бораётган тергови ҳақидаги янгиликлар сабаб бўлган.

Акциялар 22 февралда 27 фоизга арзонлашиб, 34,95 долларни ташкил қилган. 2018 йил охирига холдингнинг 325 млнтадан кўпроқ акциясига эга бўлган Berkshire учун ҳам йўқотишлар катта бўлган, деб хабар берди CNBC телеканали.