Сунъий тухумлар бўйича расмий огоҳлантириш берилди

0
826

Интернетда сунъий тухум тайёрлаш жараёни, ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари батафсил кўрсатилган видеолавҳалар пайдо бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ҳам шу каби сунъий тухум пайдо бўлганини даъво қилаётган кишининг айтишича, тухумларни пойтахтдаги «Ўрикзор» бозорида сотилмоқда.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг маълум қилишича, «Ўрикзор» савдо комплексида сотувга чиқарилган тухумлар истеъмолга яроқли.

«22 февраль куни «Ўрикзор» савдо комплекси МЧЖга қарашли дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди. Шунингдек, савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди. Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди», – дейилади федерация хабарида.

Фото: ЎзА

Таъкидланишича, савдо комплекси маъмурияти ВСЭЛ, ДСНЭМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишиб, назорат кучайтирилди.

More News